Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

шерикнинг ҳам қўлида бўлиши шарт. Инон ширкати ваколат ва омонат устига қурилади. Чунки улардан бирининг шеригига мол бериши унга омонат қўйиши ва тасарруф этишга ваколат беришидир. Ширкат тузилгач, мол битта нарсага айланиб, шерикларнинг бевосита ўзлари ишлашлари вожиб бўлади. Негаки ширкат уларнинг танлари гарданига тушяпти. Шунга кўра улардан бири ўзининг ўрнига шикатдаги тасарруф учун бошқа бировни вакил қилиши дуруст эмас. Бутун бошли, яхлит ширкат эса хоҳлаган одамини ижарага олишга ҳам, хоҳлаган танни ижарачи қилиб ишлатишга ҳам ҳаққи бор. Ёлланган ижарачи шериклардан бири учун эмас, ширкат учун ишлайди.


Шерикларнинг ҳар бири ширкат учун фойдали, деб билган олди-сотдисини қилиш, пул ва сотилган товарни ушлаб туриш, қарзни талаб қилиш ва унга даъвогар бўлиш, пул жўнатиш ва жўнатилган пулни қабул қилиш, айбли товарни қайтариш, ширкат дастмоясидан ижарага олиш ва ижарага бериш ҳуқуқларига эга. Чунки манфаатлар нарсалар мақомида бўлиб, олди-сотдига ўхшаш ишга айланади. Масалан, машинани (товарни) сотишга ҳам, сотилади деган товар сифатида ижарага беришга ҳам ҳаққи бор. Кўриб турибсизки, ширкатда унинг фойдаси унинг ўзи мақомида турибди. Ҳар икки шерикнинг моли бир хил бўлиши шарт эмас. Тасарруф баробар бўлиши шарт. Мол эса тенг бўлиши ҳам, оз, кўп бўлиши ҳам мумкин. Фойда эса келишилган шартга қараб бўлади. Фойдани тенг бўлишга ҳам, оз-кўп қилиб бўлишга ҳам шартлашиш жоиз. Али р.а. бу борада «Фойда келишилган шартга қараб бўлади», дер эди. Бу гапни Абдурраззоқ «Жомеъ»да ривоят қилган. Инон ширкатида зиён фақат молнинг миқдорига қараб бўлади. Агар моллар тенг бўлса, зиён ҳам тенг бўлади. Уч киши учдан бири қилиб мол қўйган бўлса, зиён ҳам учдан бир бўлади. Агар бундан бошқачасига шартлашишган бўлса, у инобатга олинмайди. Зиён ҳақидаги ҳукмгина ижро қилинади. У зиённинг молга қараб тақсимланишидир. Чунки тан молини йўқотмайди, қилган меҳнатини йўқотади, холос. Зиён эса молнинг гарданида қолиб, шерикларнинг қўйган улушларига қараб тақсимланади. Негаки ширкат ваколатдир. Ваколатнинг ҳукми шуки, вакил кафилликни бўйнига олмайди. Зиён вакил қилувчининг молига тушади. Абдурраззоқ «Жомеъ»да ривоят қилишича, Али р.а.:«Зиён молга, фойда эса келишилган шартга қараб бўлади», деган.

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143